Трамп ниқоб тақиш борасидаги қарама-қарши кўрсатмаларни ёқтирмаслигини айтди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп баъзида коронавирус инфекциясидан ҳимояланиш учун ниқоб тақиб юришини айтди, аммо соғлиқни сақлаш мутахассисларининг бу борадаги қарама-қарши кўрсатмалари унга ёқмаслигини таъкидлади.

"Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази тиббий ниқоб тақиш билан боғлиқ қарама-қарши хабарларни тарқатиб келмоқда", деди у. Трамп ушбу масалага муносабати "ўртача" эканлигини таъкидлади. 

Президент ниқоблар билан қулай эканини тан олди ва баъзи ҳолларда уни тақиб юришини айтди. Трамп жамоатчилик олдида ниқоб таққан ҳолда фақат бир мартагина пайдо бўлган. Унинг ўзи бунга сабаб қилиб, коронавирус учун мунтазам равишда тест топшириб турганини кўрсатди.

Америка раҳбари, шунингдек, сайловолди ташвиқотлари пайтида унинг тарафдорлари коронавирус билан касалланиш ҳақида ўйламасликлари кераклигини айтди. У тадбирларни очиқ ҳавода ўтказиш мутлақо хавфсиз деган фикрни билдирди. Дональд Трамп тадбирларнинг бундай формати унга кўпроқ ёқишини қўшимча қилди. 

Маълумот учун, АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 3 ноябрь куни ўтказилади. Республикачи Трампга демократ Жозеф Байден рақиблик қилади. Вице-президентлик учун Майкл Пенс ва Камола Харрис беллашади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Трамп

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made