... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Селфи ишқибози бўлган қиз оёғидан маҳрум бўлди


15:08, 10.02.2018 Олам
 4 992

Ёш жуфтлик ўша куни маст ҳолатда бўлишганини тан олишди.

Ижтимоий тармоқлар оммалашгани сари фойдаланувчиларнинг ҳам антиқа селфи-суратлар қайд этиш истаклари ҳам юқорилаб бормоқда. Аммо бу ҳар доим ҳам омадли якунланавермайди...
 
Бангкокда яшовчи ёш аёлнинг ҳам селфи-суратга бўлган севгиси ҳалокатга олиб келди. Антиқа тарзда суратга тушишни истаган аёл Самсен бекатида тўхтаб турган поезд қаршисига турди.
 
Суратга тушишга берилиб кетган аёл поезднинг ҳаракатни бошлаганини охирги сонияларда сезиб қолди. Қочишга ҳаракат қилган қиз бироз кечикди...
 
Оғир яраланган қизни шифохонага олиб кетишди. Шифокорлар унинг оёқларини кесиб ташлашга мажбур бўлишди.
 
Қиз билан бирга бўлган йигит ҳам оғир яраланди. Унинг айтишича, ўша куни ёш жуфтлик маст ҳолда бўлишган.
 
Поезд рельсида суратга тушиш деярли ҳамма ҳолатда ҳалокат билан якунланган. Январь ойининг охирида ҳам Ҳиндистонда селфи-видео қурбонига айланган йигит ҳақидаги хабарлар тарқалганди.
 
Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида яшайдиган сельфи ишқибозининг юриб келаётган поезд фонида ўзини суратга тушириш фожиага айлангани акс этган видеолавҳани эътиборингизга ҳавола этган эдик.
Дурдона Расулова 

Теглар:Селфи Ҳиндистон Бангкок 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!