Бу йил ёз кутилганидек рекорд даражада иссиқ бўлдими?

Бу қизиқ

image
Ёзда бизни қандай иссиқ кутяпти? north_east

Ёзда бизни қандай иссиқ кутяпти?

Ёз фасли тугаб бормоқда. 2020 йил ёзи рекорд даражада иссиқ бўлиши мумкинлиги айтилганди. Бу тахминлар ўзини оқладими? Гидрометеорология хизмати маркази якунланаётган ёз қандай ўтгани ҳақида кузатувлари натжасини эълон қилди.

Унга кўра, бу йилги ёз фасли умумий олганда унчалик иссиқ бўлмаган. Ёз ойларидаги ўртача ҳарорат меъёрий қийматларга яқин бўлган.

Қайд этилишича, бу ёзда баъзи кунлардагина кундузги ҳарорат 37-39 даражагача, мамлакат жануби ва шимолий туманларда айрим жойларда 40-42 даражагага етди.

Июлда иссиқ давр сал узоқ давом этди. Кундузги ҳарорат 37-39 даража чўл зонасида 43 даражагача бўлган об-ҳаво фақат июлнинг ўртасида кузатилди.

Бироқ шунда ҳам июль ойи ўтган 2019 ва 2018 йил июлларига қараганда бироз салқин келди. Бу йиллар метеорологик кузатувлар даврида энг иссиқ йил бўлгани қайд этилган ва Ўзбекистон ҳудудида энг иссиқ йиллар бешталигига кирганди.

“Тошкентда масалан, ўтган йилда кетма-кет 13 кун давомида кундузги ҳарорат 40 даражадан юқори бўлиб 43 даражагача етган. Мамлакатимиз шимоли, жануби ва чўл зонасида 44-46 даражагача, айрим пунктларда эса 48 даража бўлгани қайд этилган.

Одатда ёз даврида республикамиз ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик камдан-кам кузатилади. Бу йил ҳам деярли шундай бўлди. Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ва тоғолди ҳудудларида маҳаллий қисқа муддатли, момақалдироқли ёмғирлар кўпроқ ёғди”, дейилади Ўзгидромет хабарида.

Август ойининг охирига келиб эса Ўзбекистонда ёз фасли учун умуман хос бўлмаган жараёнлар кузатилган.

26 августда республика бўйича ҳарорат кескин пасайиб, момақалдироқли ёмғирлар ёғиб ўтди. Об-ҳавонинг бундай ўзгариши айниқса Ўзбекистоннинг марказий туманларида авж олди. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кучли ва давомли бўлди. Тошкентда шу куни 1 мм ойлик нормада ёққан ёғинлар миқдори 17 ммни ташкил қилди.

Бу жуда камдан-кам кузатиладиган ҳодиса бўлса ҳам, бироқ метеорологик кузатувлар тарихида ягона эмас. 1954 йилда Тошкентда июлда 41 мм, 1969 йил июлида эса 39 мм ёмғир ёққан.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг