...
МЕНЮ
ONLINE TV

Савдо уруши дунё иқтисодига салбий таъсир кўрсата бошлади


16:21, 22.09.2018 Жамият
 4 038

Таҳлиллар Хитой иқтисодидаги ўсишнинг пасайишини кўрсатган.

Fitch Халқаро рейтинг агентлиги дунё иқтисодининг 2019 йилдаги ўсиш суръатини 3,2 фоиздан 3,1 фоизга туширди. Бунга Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо урушининг авж олгани сабаб бўлган.
 
Савдо уруши энди реалликка айланди. Куни кеча АҚШнинг Хитойдан импорт қилинувчи товарларга 200 миллиард долларга тенг бож жорий қилиши эса дунё иқтисодий ўсишида ўзининг салбий натижасини бермай қолмайди, деб ҳисоблаяпти юқори тоифали иқтисодчи Брайан Култон.
 
Унинг фикрича, дунё иқтисодининг бу йилги ўсиши 3,3 фоизлигича қолган. Қисқа муддатли иқтисодий ўсишдан умид қилиш ҳамон сақланиб турибди.
 
Таҳлиллар Хитойнинг бу йилги иқтисодий ўсишини аввал айтилганидек 6,3 фоиз эмас, 6,1 фоиз бўлишини кўрсатган. АҚШ иқтисодининг йиллик ўсиши 2,9 фоиз бўлади. Евроҳудуд ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши бўйича тахминлар аввалги 2,3 фоиздан 2 фоизга тушиб қолган.
 
Эслатиб ўтамиз, АҚШ 17 сентябрь куни Хитойдан импорт қилинувчи товарларга 200 миллиардга тенг бож жорий қилди. Хитой ҳам бунга жавобан бор имконияти билан 51 миллиардга тенг бож жорий қилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Савдо уруши АҚШ-Хитой бож 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар