Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов вафот этди

3-саҳифа

image

Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов 66 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати маълум қилди.

Ислом Жасимов 1957 йил 24 мартда Тошкент вилоятида туғилган.

1986-2017 йиллар давомида прокуратура органлари тизимида масъулиятли лавозимларда фаолият кўрсатиб келган.

1993 йилда “Ўзбекистон Республикаси фахрий ёрлиғи”, 2001 йилда “Шуҳрат” медали ва 2017 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган. 2020 йилда – қонун устуворлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун “МДҲ Бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгашининг 25 йиллиги” медали билан тақдирланган.

У 2017 йилдан буён савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Ислом Жасимовнинг дафн маросими бугун, 16 январь куни “Ислом ота" жомеъ масжидида пешин намози вақтида ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Савдо-саноат палатаси Ислом Жасимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made