... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Саудияда янги замон: аёлларга кўплаб эркинликлар берилмоқда


11:49, 13.02.2018 Олам
 2 653

Қиролликда аввал таъқиқлаб қўйилган жамоа кинотеатрлари, опералар ва концертлар берилиши яна жорий қилиниши кутилмоқда.

Саудия Арабистонида диққатга сазовор ўзгаришлар амалга ошмоқда. Хусусан, ҳукумат томонидан аёлларнинг футбол томоша қилиш учун стадионга ташриф буюриши ва мухлислик қилишига қонунан рухсат берилди. Бу ҳақда “Sky news” нашри хабар бермоқда.
 
Саудиялик аёллар бу хабарни мамнуният билан қарши олдилар ва мамлакатда яқинда бошланган ўзгаришларни ижобий баҳоламоқдалар.
 
Саудия ҳукумати аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини инобатга олиб, уларнинг машина бошқариши ва спорт мусобақаларида иштирок этишига йўл очиб берган.
 
Шунингдек, қиролликда аввал таъқиқлаб қўйилган жамоа кинотеатрлари, опералар ва концертлар берилиши яна жорий қилиниши кутилмоқда.
 
Аввалроқ, Саудияда аёллари ҳам жанговар спорт турлари билан шуғулланишига рухсат берилгани ва мамлакатнинг машҳур дин пешвоси Шайх Абдуллоҳ ал-Мутлоқ уларнинг абая либосини кийиб юриши шарт эмас деб фатво бергани ҳақида хабар берган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Саудия Арабистони аёллар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!