Сурхондарёдаги даҳшатли ЙТҲда 6 киши қурбон бўлди. Улардан бири 2 ойлик гўдак

Жамият

image

Кеча, 17 август куни Сурхондарё вилояти 16:00 ларда, Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани “Ғур-Ғур” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 “Термиз-Жарқўрғон” автомобиль йўлининг 1591-километрида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Натижа 6 вафот этди. Улардан бири икки ойлик чақалоқ бўлган. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда. 

1990 йилда туғилган У.А. Cobalt русумли транспорт воситасида қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган С.Н. бошқарувидаги Spark русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

ЙТҲ натижасида, Spark русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 27 ёшли С.Н. ва ушбу автомобиль йўловчиси 30 ёшли М.Т. ҳамда Cobalt русумли автомобиль йўловчилари 31 ёшли С.Ш. ва 2020 йил июнь ойида туғилган 2 ойлик М.А.лар воқеа жойида вафот этишган.

Шунингдек, Spark русумли автомобиль йўловчиси 26 ёшли Г.Х. ва Cobalt русумли автомобиль йўловчиси 5 яшар М.А.лар оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этишган.

Spark русумли автомобиль йўловчилари 30 ёшли Н.Х., 23 ёшли А.Э.лар, Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси 30 ёшли У.А. ва ушбу автомобиль йўловчилари 1 ёшли А.У., 23 ёшли М.Р. ҳамда Р.И.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

540

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг