...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саудия Арабистонида яна бир журналист ўлдирилган


19:38, 07.11.2018 Олам
 5 384

Ал-Жассер Хошиқжий ўлдирилганидан бир ой ўтиб, йўқ қилинган.

Журналист ва ёзувчи Турки бин Абдул Азиз ал-Жассер Саудия Арабистонида қийноқларга дучор бўлган ва ўлдирилган. Бу ҳақда “Middle East Monitor” хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, журналист Жамол Хожиқжий “жазолангандан” кейин бир ой ўтиб, қамоқхонада ўлдирилган.
 
Маълумот учун, Ал-Жассер 2017 йил март ойида Twitter’даги Kashkool саҳифасини юритгани учун ҳибсга олинган. У юритган саҳифада Саудия амалдорлари ва қироллик оиласи вакилларининг инсон ҳуқуқларини топташи фош қилинган.
 
Ал-Жассерни саудиялик айғоқчилар Twitter’нинг Дубайдаги офисида аниқлашган. Жосуслар Саудия Арабистони тахт ворисининг маслаҳатчиси Сауд ал-Кахтани билан алоқадорлиги тахмин қилиняпти. У Жамол Хошиқжийнинг Истанбулдаги консулхонада ўлдирилиши ортидан лавозимидан бўшатилган.
 
Эслатиб ўтамиз, 2 октябрь куни саудиялик журналист Жамол Хошиқжий Истанбулдаги қироллик консулхонасига кириб қайтиб чиқмади. Орадан икки ҳафта ўтиб, Туркия олиб борган текширувлар натижасида Саудия Арабистони расман журналист ўлдирилганини тан олди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:журналист Абдул Азиз ал-Жассер Жамол Хошиқжий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!