... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Саудия Арабистонида коррупцияда айбланган икки нафар шаҳзода озод қилинди


16:46, 30.12.2017 Олам
 1 897

Озод қилинганлар одил судлов билан ҳамкорлик қилишга ваъда беришган.

Аввалроқ, Саудия Арабистонида  11 нафар шаҳзода, 4 нафар вазир ва 38 нафар собиқ вазирлар, уларнинг ўринбосари ва бизнесменлар қамоққа олиниб, беш юлдузли меҳмонхоналарда сақланаётгани тўғрисида хабар берган эдик.

The National нашрининг маълум қилишича, Саудия Арабистони собиқ подшоси Абдул-Азиз ал-Сауднинг икки ўғли ҳам ҳибсдан озод қилинган.



Ўтган ҳафтада саудия оммавий ахборот воситалари ҳибсга олинган 200 кишидан 23 нафари озод этилгани ҳақида маълумот тарқатишган эди. Озод қилинганларнинг барчаси одил судлов билан ҳамкорлик қилишга ваъда беришган.

Саудия Арабистони собиқ подшоҳининг озод қилинган ўғиллари – шаҳзодалар Фейсал бин Абдулла ва Машъал бин Абдуллалардир. Оммавий ахборот воситаларининг маълум қилиишича, яна бир шаҳзода Турки бин Абдулла ҳибсда қолмоқда. Бошқа бир шаҳзода Митаб бин Абдулла ноябрь ойида, уч ҳафталик тергов ишларидан сўнг ҳибсдан озод қилинганди. 
Обил Сафаров

Теглар:Саудия Арабистони Шаҳзода 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!