Токио Олимпиадаси содда кўринишда ўтказилиши мумкин

Спорт

image

Япония ҳукумати ва Токио Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси коронавируснинг глобал тарқалиши сабабли ўйинларнинг соддалаштирилган версиясини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда бугун, 4 июнь куни Токио губернатори Юрико Коикэ журналистларга маълум қилди.

"Биз турли хил вариантларни кўриб чиқмоқчимиз, улар орасида форматни рационализация қилиш ва соддалаштириш мавжуд. Шу билан бирга, биз фуқароларимизнинг тушунишларини истардик", деди Коикэ.

Аввалроқ, Япониянинг энг йирик газетаси “Иомиури” мамлакат расмийлари Олимпиада ўйинларини тўлақонли форматда ўтказишни мақсад қилгани ҳақида хабар тарқатган эди. Аммо коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг қийнлашиши ташкилотчиларни соддалаштирилган Ўйинларни кўриб чиқишга мажбур қилди. Манбаларга кўра, Олимпия ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимларида қатнашувчилар сони камайиши мумкин. Шунингдек, стадионлардаги томошабинлар сонига чекловлар қўйилади.

Япония томони нафақат спортчилар ва жамоа аъзолари, балки барча мухлислар учун коронавирусга мажбурий тест ўтказиш вариантини кўриб чиқмоқда. Спортчилар жойлашадиган Олимпия шаҳарчаси ташқарисида ҳаракатланишига чекловлар қўйилиши мумкин.

Маълумот ўрнида, Токио Олимпиадаси 2020 йил 24 июлдан 9 августгача ўтказилиши керак эди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли мусобақалар бир йилга қолдирилди ва 2021 йил 23 июлдан 8 августгача ўтказиладиган бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Токио Олимпиадаси

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг