Тунда 94 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
05 Сентябрь 2020
6690Бугун, 5 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 94 нафарга ошиб, 43169 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
59 нафари Тошкент шаҳрида;
18 нафари Тошкент вилоятида;
7 нафари Андижон вилоятида;
7 нафари Наманган вилоятида;
3 нафари Қашқадарё вилоятида аниқланган.
Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 72 ёшли Х.С. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 73 ёшли Л.Ш. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 40432 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2396 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 368 нафари оғир, 179 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси