... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Саудия Арабистони қироли саройига ҳужум уюштирилди. Қурбонлар бор


11:38, 08.10.2017 Олам
 4 741

Қуролли ҳужум натижасида 2 нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлган, 3 нафари эса жароҳат олган.

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазизнинг Жидда шаҳридаги саройига қилинган қуролли ҳужум натижасида 2 нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.
 
Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Генерал-майор Мансур ат-Туркий берган баёнотга кўра, воқеа Жиддадаги “Салом Саройи”нинг кириш назорати нуқтасида содир бўлган. Қуролли ҳужум натижасида 2 нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлган, 3 нафари эса жароҳат олган.
 
Қуролли ҳужумни амалга оширган шахс 28 ёшли Саудия фуқароси эканлиги ва у воқеа жойида қирролик хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан йўқ қилинганлигини қўшимча қилган ат-Туркий.
 
Воқеа юзасидан суриштирув ва тергов ишлари бошлаб юборилган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Саудия Арабистони Жидда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!