... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Саудия Арабистони аёлларга виза бериш тартибини ўзгартиради


18:29, 11.01.2018 Олам
 1 394

25 ёшга тўлмаган аёлларнинг маҳрам эркак кузатувчисиз мамлакатга кириши тақиқланади.

Саудия Арабистонига аёлларнинг маҳрам кузатувчи эркаксиз кириши мумкин эмас. Саудия Арабистони бу чекловни бекор қилмоқчи. Энди, 25 ёш ва ундан катта ёшли аёллар бу мамлакатга маҳрам бўлган эркак кузатувчисиз ҳам кириши мумкин бўлади.  
 
Шу билан бирга, 25 ёшга тўлмаган аёлларнинг маҳрам эркак кузатувчисиз мамлакатга кириши тақиқланади.

25 ёш ва ундан катта ёшли аёлларга бериладиган визалар 30 кунлик муддат билан берилади.  
 
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, бу визани бериш қоидалари жорий йилнинг биринчи чорагида эълон қилинади. 
Обил Сафаров

Теглар:Саудия Арабистони Виза 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!