...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саратон ва юрак касалликларига қарши курашувчи энг яхши мева аниқланди


15:08, 30.08.2018 Саломатлик
 9 019

Кўпчилик ушбу мевадаги элементлар турли инфекцияларга қарши курашиши ва холестерин даражасини тушишидан бехабар.

Америкалик тадқиқотчилар энг жиддий касалликларга қарши кучли антиоксидантларга тўйинган мевани аниқладилар.
 
Олхўри овқат ҳазм қилишни яхшилашини кўпчилик билади. Бироқ кўпчилик ушбу мевадаги элементлар турли инфекцияларга қарши курашиши ва холестерин даражасини тушишидан бехабар. Шунингдек, олхўри юрак учун фойдали бўлиб, қон айланиш жараёнини барқарор бўлишини ушлаб туради.
 
Тадқиқотчилар ҳар куни уч донадан олхўри ейишни маслаҳат беряптилар. Мевадаги кўплаб элементлардан иборат полифеноль боғламалар юрак касалликлари, диабет ва саратонга қарши курашда ёрдам беради. Микроэлементлар крахмални парчалаб, қувватга айлантиради ва қондаги шакар миқдорини ушлаб туради.
 
Бундан ташқари, қора олхўри тананинг ёғ ёғишининг олдини олади. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Саратон Олхўри тадқиқот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!