Жиззахда лўлиларга уй берилди

Жамият

photo_2019-11-11_16-17-29

Жиззах вилоятида ўтган асрда қурилган эски иморатларда яшаб келаётган лўлиларга янги уйлар берилди.

Пахтакор туманидаги Олтинкўл ва Олмазор маҳаллаларида 35 гектардан зиёд ер майдони ажратилиб, 3200 нафар фуқаро учун 780 та янги уй бунёд этилди. Ҳудудда инфратузилмани шакллантириш учун 150 млрд сўм маблағ ажратилди.

Ўтган асрнинг 60-йилларида қурилган, ҳозирда турмуш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган уйларда яшаб келаётган лўлилар учун замонавий уй-жойларга эга бўлиш, албатта, тарихий воқеа. Чунки, шу пайтга қадар уларнинг ҳолидан ҳеч ким хабар олмаганлиги – бор ҳақиқат.

Энди Пахтакор туманида оғир шароитда яшаб келган лўли миллатига мансуб аҳоли ҳам барча фуқаролар қатори муносиб турмуш кечиради. Ўз уйи, иш жойига эга бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах уй лўли

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг