...
МЕНЮ
ONLINE TV

Санкт-Петербургдаги супермаркетда йирик портлаш содир этилди


09:18, 28.12.2017 Олам
 3 668

Интернет орқали воқеа жойидан олинган видеолавҳалар тарқалди.

​27 декабрь куни кечаси Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Перекресток” дўконида йирик портлаш содир бўлди.
 
Портлаш сақлаш хонаси яқинида юз берган, натижада эса 10 киши яраланган. Улар шифохонага етказилган. Супермаркет биносига жиддий зарар етган.
 
Бўлиб ўтган воқеадан сўнг дўкон ёпилиб, 70 киши эвакуация қилинган.
 
Петербург губернатори Георгий Полтавченко тегишли идораларда воқеа юзасидан суриштирув ўтказиш ҳақида буйруқ берди. Тергов қўмитаси жиноят иши очди.
 
Интернет орқали воқеа жойидан олинган видеолавҳалар тарқалди. РИА Новости агентлиги тўғридан-тўғри трансляцияни амалга оширди. Супермаркет жойлашган чорраҳада узунлиги 2 км келадиган автомобиль тирбандлиги юзага келди.
 
Санкт-Петербург шаҳри губернатор ўринбосари Анна Митянинанинг хабар беришича, шифохонага ётқизилган 9 кишидан 6 нафарининг аҳволи ўртача, 3 нафариники қониқарли. Яна бир кишига эса шифохонадан уйига кетишига рухсат берилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Санкт-Петербургдаги супермаркетда портлаш Портлаш “Перекресток” 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!