... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Санкт-Петербургдаги портлашда жабрланган ўзбекистонлик операция қилинди


16:15, 30.12.2017 Жамият
 3 497

Аввалига Икрикул Аликулов деб тахмин қилинган фуқаро сўнгги маълумотларга кўра, Ҳазраткул Аликулов экани маълум қилинди.

Аввалроқ, 27 декабр куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Перекресток” савдо марказида маҳаллий вақт билан соат 18:30 атрофида портлаш содир бўлгани, унда Ўзбекистон фуқароси жабрлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Аввалига Икрикул Аликулов деб тахмин қилинган фуқаро сўнгги маълумотларга кўра, Ҳазраткул Аликулов экани маълум қилинди.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан хабар қилишларича,  Ҳазраткул Аликулов операциядан муваффақиятли чиққан. Александровский номли 17-сон шаҳар шифохонасида ўтказилган операция натижасида унинг танасига жароҳат етказган жисим олиб ташланган.
 
ТИВ Консуллик бошқармаси ва Ўзбекистоннинг Россиядаги консуллиги ходимлари Санкт-Петербург шаҳри расмийлари билан доимий алоқада бўлиб, теракт оқибатида жабрланганга тегишли қопловлар бериш бўйича чоралар кўрдилар.
 

Теглар:Санкт-Петербург 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар