Калугадаги автоҳалокат 5 кишининг умрига зомин бўлди

Олам

image

Росиянинг Калуга шаҳрида йўловчи автомобили ва МAЗ бетон аралаштиргичининг тўқнашуви натижасида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТAСС хабар бермоқда. 
Бахтсиз ҳодиса бугун, 24 август куни Москва вақти билан 10:40 да юз берган. "Дастлабки маълумотларга кўра, Калуга шаҳридаги Aнненки ҳудудида юз берган. 

МAЗ ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Kia Sportage автомашинасига бориб урилган. Бу пайтда Kia Sportage салонида уч нафар ёши катта йўловчи ва икки нафар бола бўлган. 
Афсуски, уларнинг ҳаммаси автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлган. Иккинчи бола тиббий муассасада вафот этган. 

Таҳминларга кўра МАЗ бошқарувининг издан чиқишига унинг ғилдирагидаги  портлаш сабаб бўлган. МAЗ ҳайдовчиси тан жароҳати олган ва касалхонага ётқизилган. 

Йўл полицияси воқеа жойида ишламоқда. Aвариянинг барча ҳолатлари аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

автоҳалокат

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг