Samsung олти камерали Galaxy Fold буклама смартфонини тақдим қилди

Технология

image

Кеча,  20 февраль куни Сан-Францискода Samsung Компаниясининг янги қурилмалари тақдимоти ўтказилди. Samsung икки экран ва олти камерали Galaxy Fold буклама смартфонини  намойиш этди. Тақдимот маросими Компаниянинг YouTube каналида жонли эфирда кўрсатилди.

Смартфон сотилиши 2019 йил апрель ойи охирида 1980 доллардан бошланади. У букланувчи, диагонали 7.3 дюймли Infinity Flex Display билан жиҳозланган. Тасвир аниқлиги 2152х1536 пиксел бўлган мазкур экранда бир вақтнинг ўзида учта илова ойнаси ишлай олади. Смартфонни ҳар гал очмаслик учун, унинг ташқи тарафига 4.6 дюйм, 1960х840 пикселли  яна бир дисплей жойланган. 

Бундан ташқари, Samsung Компанияси Galaxy S туркумига кирувчи учта янги:  S10,  S10 + ва S10e смартфонларини тақдим этди. Дастлабки иккитасининг экран диагонали 6,1 ва 6,4 дюймли. Шунингдек,123 даражали кўриш бурчагига эга учта асосий камераси бор. Қурилмалар саккиз ядерли Exynos 9820 процессорига эга. 

Galaxy S10 моделининг корпус ўлчами 149, 9х70, 4х7,8 миллиметр, 157 грамм тош босади. Galaxy s10+ модели 157, 6х74, 1х7, 8 миллиметрлик ўлчамга тенг бўлиб,  вазни эса 175 граммга тенг тош босади.  S10e эса оддий хусусиятларга ва 5,8 дюймли FullHD+ экранга эга. Корпусининг ўлчами 142,2х69, 9х7,9 миллиметрга, вазни эса 150 граммга тенг.


Янги телефонларнинг асосий хусусияти экран бурчагида олд камера олиб ташланганида. S10 ва S10+ бармоқ излари сканери шиша остида, S10e+  смартфонида эса ён ҳимояси тугмачасида жойлашган. 

Сотув жорий йилнинг 8 мартидан бошланади.  Galaxy S10e модели 749 АҚШ долларидан, Galaxy S10 флагмани 899 доллардан, Galaxy С10+ эса 999 доллардан бошланувчи нархларда сотилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Samsung

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг