Офтоб уришидан сақланинг!
Фойдали
−
22 Май 2019
4994Ёз кунлари яқинлашгани сари, қуёш заминимизни янада иссита боради. Иссиқ кунлар қанчалик ёқимли бўлмасин, қуёш нурлари зарарли эканлигини унутмаслик керак. Бундай кунларда соғлик билан боғлиқ муаммо бўлмаслиги учун чекишдан, спиртли ичимлик ичишдан тийилиш ҳамда кучли овқатланиш ва жисмоний ҳаракатни камайтириш тавсия этилади.
Қуёшда терининг куйиши организмга жиддий салбий оқибатлар келтиради. Бундай кезларда териси нозик одамларда, терининг куйиши осонроқ кечади.
Офтоб уришининг олдини олишда қуйидагиларга амал қилинг:
• кун қизиган вақтда қуёшда жисмоний машғулот бажармаслик;
• ҳаво ўтказадиган юпқа, табиий матодан бўлган кийим кийиш;
• совутилган чой, квас ва минерал сув ичиш;
• иссиқ вақтда спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслик.
Офтоб урган беморни тезда соя ёки салқинга олиб боринг, унга совутилган чой ёки туз солинган сув ичиринг;
• баданни қисиб турадиган уст кийимларини ечиб ташланг;
• уни синчиклаб кузатинг, соғлигининг янада ёмонлашувига йўл қўйманг;
• совуқ сув шимдирилган матода баданини артиб чиқинг, томоқ, бўйин ва гавда қисмларига, бош томир ўтган жойларга асосий эътибор бериш зарур;
• агар муолажа ёрдам бермаса, тиббий ёрдам хизматини чақиринг.
Офтоб урганда жабрланган инсоннинг нафас олиши тўхташи, миокард инфаркти бўлиши мумкин, шу туфайли жонлантириш ишлари (сунъий ҳаво юбориш ва юракни массаж қилиш)га ҳам тайёр бўлиш керак.
Баданга асло спирт суртманг, чунки спирт баданнинг майда тешикларини ёпиб, иссиқликнинг чиқишини тўсиб қўяди. Жабрланган одамни совутилган сувли ваннага жойлаштирманг, чунки ванна кўкрак қафасининг қисилишига ва нафас олиш йўлларининг ўтказувчанлигига таъсир қилади.
Чўмилиш ҳавзалари соҳилида узоқ муддат туриб, бирданига ўзингизни сувга ташласангиз, организмингиздаги ҳарорат кескин тарзда тушиб кетиши натижасида нафас олиш оғирлашиб, юракнинг тўхтаб қолишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун сувга тушишдан олдин қўл, оёқ, гавда ва бошқа аъзоларни сув билан артиб чиқишни унутманг.
LiveБарчаси