Ўзбекистонлик зиёратчилар Умра амалини адо этди
Жамият
−
30 Июль 2019
3758Мадинаи мунаввара зиёратини тамомлаган ўзбекистонлик зиёратчилар Макка шаҳрида иззат-икром билан кутиб олинди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси хабар бермоқда. Муқаддас икки шаҳарнинг ораси 460 километрни ташкил этади. Ушбу масофа автобусда ўртача тезликда 5-6 соатда босиб ўтилади.
Макка — Саудия Арабистонининг ғарбида жойлашган бўлиб, атрофини тоғлар қуршаб олган гўзал шаҳар. Ўзбекистонлик зиёратчилар шаҳардаги энг ҳашаматли ва кўркам меҳмонхоналардан бири — “Аброж ал-Ҳидоя”да жойлашди.
“Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасидан Каъбатуллоҳга автобус қатнови йўлга қўйилган. Транспортлар икки тарафга узлуксиз, 24 соат давомида ҳаракатланади.
Зиёратчилар гуруҳ раҳбарлари ҳамроҳлигида Масжидул Ҳарамга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, Умрани бажарган ўзбекистонлик зиёратчилар Зулҳижжа ойининг саккизинчи тунига қадар, яъни ёлғон арафагача Каъбани тавоф қилиб, тоат-ибодатда бўлади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь