Санъаткорларнинг Сардобага хайрияси “Туркистон”да тўпланди

Маданият-санъат

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири – Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ва ҳамда “Ўзбекконсерт” давлат муассасаси бошчилигида санъаткорлар Сардоба фожиасида жабр кўрган оилаларга ёрдам акциясини бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Бир неча кундирки барча санъаткорлар ва кўнгиллилар "Туркистон" санъат  саройига жам бўлишган.

Бугун, 5 май куни санъаткорлар акцияси доирасида тўпланган ёрдам юки Сирдарё томон жўнаб кетди.

Акция доирасида рўзғор буюмлари, кийим-кечаклар, озиқ-овқатлар ва бошқа турдаги маҳсулотлар “Туркистон” санъат саройида тўпланди. Шунингдек, пул кўринишидаги ёрдамлар шу мақсадда очилган алоҳида ҳисоб рақамига йиғилди. Ёрдам бериш истагида бўлганлар учун эса махсус рақам эълон қилиниб, шу рақам орқали маълумиотлар бериб борилди.

Дўст оғир кунда билинади дейишади, халқимиз бирлиги бирдамлигини коронавирус синовдан ўтказган бўлса, Сардоба воқеаси уни давоми бўлди. Шундай оғир дамда бир биримизга кўмакчи бўлаётганимиз кишини қувонтиради. Агар барчамиз бирга курашсак  ҳамма синовларини енгиб ўтамиз.

Ҳозир эрта учун қўлни қўлга бериб, бир бўлмоқ вақти. Сиз, мен эмас, биз бўлмоқ вақти. Ўзимизда борини бошқалар билан баҳам кўриш вақти. Ҳозир 34 миллион бир тану жонмиз дейиш вақти.


Мақола муаллифи

Теглар

Акция Сардоба фожиаси

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг