5 миллион долларлик самолёт лимузинга айлантирилди
Технология 14 Февраль 12:27 5105
image

"Jetsetter" компанияси 5 миллион долларлик самолётдан янгича услубдаги Limo Jet деб номланган лимузинни яратди. У ҳақидаги батафсил маълумотлар видео тарзида YouTube тармоғига жойлаштирилган бўлиб, унда айтилишича, самолёт-лимузиннинг узунлиги 12,8 метр, эни эса 2,4 метрни ташкил этади. Оғирлиги тахминан 5,5 тонна. У 8 кишига мўлжалланган. 

Ушбу лойиҳани яратиш ва амалга ошириш учун 12 йил вақт сарфланган ва талабга қараб кўпроқ ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Эксклюзивный 13-метровый самолет-лимузин способен разгоняться до 160 км/ч

Limo Jet ташқи томонлама ажойиб дизайнга эга бўлиб, унга 21 дюмли ғилдирак ўрнатилган. Унинг 160 км/с тезликда ҳаракатланишига 8 слиндрли двигатель жавобгар. Турбиналар ва акустик тизим карнайлари очиқ жойларда юриш учун мўлжалланган. Ички дизайни қимматбаҳо лимузинлардан асло фарқ қилмайди.

Махсус ички ёритгичлар, йўловчилар учун ҳашаматли кўриниш ва эксклюзив жиҳозларга эга. Ҳар томонлама ўрнатилган камералар ҳайдовчига қўшимча қулайликлар яратади.

Манзура Сайфиддинова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 116
Рейтинг: 3.0