Ўзбекистонда 42 яшар эркак коронавирусдан вафот этди

Жамият

image

Бугун, 28 июнь куни Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ иккинчи ўлим ҳолати қайд этилди. Мамлакатда ушбу вирусдан вафот этганлар 22 нафарга етди. 

ССВ маълумотига кўра, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи, 42 ёшли Д.Х. (эркак) жорий йил 20 июнь куни бош мия қон айланиши ўткир бузилиши (инсульт)нинг қайталаниши билан (2018 йилда биринчи маротаба инсульт бўлган) ўта оғир ҳолатда Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази реанимация бўлимига ётқизилган.

Беморда 22 июнь куни коронавирус аниқланган ва унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ўтказилган ҳамда аҳволи кескин ёмонлашганлиги сабабли сунъий нафас бериш аппаратига олинган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи тажрибали шифокорлар томонидан ҳам назоратга олиниб, бир неча бор консилиумлар ўтказилган.

Бироқ шу соҳа мутахассисларининг стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўткир нафас ва ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

381

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг