Эрон парламенти Пентагонни террорчи ташкилот, АҚШни терроризм раҳнамоси деб тан олди
Олам
−
07 Январь 2020
5690Эрон Ислом Республикаси Парламенти бугун, 7 январь куни Пентагонни террорчи ташкилот деб тан олиш учун овоз берди.
Қонун матнига кўра, Пентагоннинг барча аъзолари, тегишли муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек Ислом инқилоби посбонлари корпусининг “Ал-Қудс” махсус кучлари қўмондони Қосим Сулаймонийнинг вафотини сценарийлаштирган барча амалдорлар террорчилар рўйхатига киритилган.
Қонун лойиҳасини 238 нафар депутатдан 228 нафари қонун лойиҳасини ёқлаб овоз берган.
Ушбу лойиҳа ўтган йилнинг апрель ойида Эронда қабул қилинган қонунга киритилган тузатиш бўлиб, унга биноан АҚШ қуролли кучларининг Марказий қўмондонлиги террорчи ташкилот деб тан олинди. Унинг матнига кўра, “Яқин Шарқдаги АҚШнинг барча кучлари террорчи ва АҚШ ҳукумати терроризмнинг раҳнамоси". Мазкур қонун АҚШ Президенти Дональд Трампнинг жорий йил 8 апрелдаги Ислом инқилоби посбонлари корпусини хорижий террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритиш тўғрисидаги қарорига жавобан қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 3 январга ўтар кечаси Бағдодда Эроннинг ташқи сиёсатидаги муҳим фигура, Яқин Шарқдаги шиа гуруҳларини йўллантириб, 20 йилдан буён Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг махсус бўлинмаси “Ал-Қудс”ни бошқарган генерал Қосим Сулаймоний АҚШ ҳаво зарбаси оқибатида ҳалок бўлди. Эрон 5 январь куни Сулаймоний билан видолашди.
LiveБарчаси