“Барселона”да инқироз: Испания Кубоги ҳам бой берилди

Спорт

image

Кеча, 25 май куни Вильярреал шаҳридаги “Бенито Вильямарин” стадионида Испания Кубоги финали баҳси ўтказилди. Финалда тўқнаш келган “Барселона” ва “Валенсия” ўртасидаги баҳсда Ла Лига ғолиби ҳеч нарса қила олмади.

Қизғин ва кескин курашлар остида ўтган баҳсда “Валенсия” биринчи бўлимда иккита гол уриб, ҳисобда ўз устунлигини мустаҳкамлаб олди. Дастлаб Гамейро ҳисобни очган бўлса, орадан 11 дақиқа ўтиб Родриго фарқни иккитага оширганди. 

Танаффусдан сўнг Месси иккинчи бўлим ўртасида фарқни қисқартирди. Аммо баҳс якунига қадар “Барселона” мувозанатни тикловчи голни уришни уддасидан чиқмади ва натижада “Валенсия” Испания Кубогида ғолиб чиқди.

Испания Кубоги финали.

"Барселона" – "Валенсия" 1:2 (0:2, 1:0).
25 май, Вильярреал шаҳри, “Бенито Вильямарин” стадиони.

Голлар: 0:1 – Гамейро (21), 0:2 – Родриго (33), 1:2 – Месси (73).

"Барселона": Силлессен, Лангле, Пике, Альба, Серджи Роберто, Коутиньо, Бускетс, Артур (Видаль, 46), Ракитич (Аленья, 76), Нелсон Семеду (Малком, 46), Месси.

"Валенсия": Доменек, Габриэл, Гарай, Гайя, Солер, Васс, Коклен, Парехо (Кондогбиа, 65), Гедеш, Родриго (Диакаби, 88), Гамейро (Пиччини, 72).

Огоҳлантиришлар: Гайя (53), Бускетс (61), Кондогбиа (70), Видаль (89).


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Испания кубоги Валенсия

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг