Ўзбекистонлик футболчи карантиндаги муҳтож оилаларга 100 миллион сўм ажратди

Спорт

image

БААнинг “Шаржа” клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Отабек Шукуров коронавирус туфайли юзага келган вазиятда қийин аҳволда қолган оилаларга моддий ёрдам берди. Бу ҳақда “Championat.asia” хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, футболчи ўзи туғилиб ўсган Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидаги кам таъминланган оилаларга ёрдам қўлини чўзган. Шукуров 100 миллион сўмга кунлик эҳтиёж учун керак бўладиган озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилган ва уни карантин даврида ишсиз қолган муҳтожларга тарқатган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда мамлакатда 104 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Шу вақтгача 2 киши вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Шукуров

Баҳолаганлар

250

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг