... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда отасини ўлдирган ўғилга онаси ёрдам берди


18:41, 13.06.2018 Жамият
 8 263

Ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосаси натижасида топилган жасад чўкиб вафот этмаганлиги маълум бўлди.

Жорий йил 9 июнь куни Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида Зарафшон дарёсидаги дарахтга илинган 45-50 ёшлардаги номаълум эркак жасади топилган.
 
Ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосаси натижасида топилган жасад чўкиб вафот этмаганлиги маълум бўлди.
 
Вазият ўрганилгач, ушбу жиноятни М.Х билан бирга яшовчи ўғли Ш.М содир этгани маълум бўлди. Маълум бўлишича, ўғил отасини 30 майда ичиб жанжал кўтаргани учун бўғиб ўлдирган.
 
Жиноятдан хабардор бўлган Ш.М.нинг онаси Ш.Х. буни яшириш учун ўғлига ёрдам берган. Улар биргаликда жасадни гиламга ўраб, устига оғир жисм бостириб, 31 май куни Қорадарёга ташлаб юборганлар.
 
Ҳозирда она-бола жиноятлари учун қўлга олинган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ИИВ жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар