...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда икки йил аввал қилинган жиноят фош этилди


11:56, 22.06.2018 Жамият
 9 626

Аёл фирибгарлик йўли билан уй бекасини алдаб буюмларини олиб кетган.

Самарқандда икки йил аввал алдов йўли билан Д.Т. исмли аёлни чув тушириб, буюмларини олиб кетган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълумотга кўра, Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида 2016 йил 18 май куни номаълум аёл Гирдиқирғон маҳалласида яшовчи уй бекаси Д.Т. исмли аёлнинг уйига келиб, уни алдаш йўли билан ишончига кириб, 250 минг сўм пули ва 6 турдаги заргарлик буюмларини олиб кетган.
 
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи уй бекаси Ф.М. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб ушланган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Самарқанд жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар