Ўзбекистонда янги агентлик тузилади

Жамият

image

Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги автомобиль йўллари қўмитасининг “автойўлинвест” агентлигини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарорга билан Республика йўл жамғармаси негизида йўл хўжалиги соҳасида халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ижрочи орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг Автойўлинвест агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик деб юритилади) ташкил этиш кўзда тутилган.

Агентлик Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тасарруфидаги Республика йўл жамғармасининг мол-мулклари ва имзолаган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ва фаолиятининг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:

йўл хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни, шу жумладан хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини аниқлаш, уларнинг йиллик, қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

лойиҳани ишлаб чиқишда тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш;

йўл хўжалиги соҳасида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокида кредит маблағларини жалб қилишда иштирок этиш;

тендер савдолари натижасида ғолиб бўлган пудрат ташкилотлар билан тегишли шартномалар расмийлаштирилишини ташкил қилиш;

лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан тизимли мониторинг юритиш, шунингдек, пудратчи ташкилотлар томонидан  йўл хўжалиги соҳаси нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилишини таҳлил қилиш, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келган муаммоларни ўз ваколати доирасида бартараф этиш чораларини кўриш;

тегишли вазирликлар ва идоралар, шунингдек йўл хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштиришда иштирок этувчи халқаро ташкилотлар фаолиятига кўмаклашиш;

инвестиция дастури прогнозларини ўз вақтида ижросини амалга ошириш ҳамда якунланган ишларни белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилишни таъминлаш.

Қуйидагилар белгиланади:

Агентлик республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади;

Агентликга Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси Раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади;

Агентлик марказий аппарати ходимларининг лавозим маошларини Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 2,0 бараварга оширган ҳолда қўлланилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ Агентлик ўзининг ҳузурида халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокида йўл хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ташкил этади;

Агентлик ҳузурида ташкил этиладиган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари фаолияти халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Агентлик фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

•    Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

•    Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;

•    Агентликнинг махсус ҳисоб рақами маблағлари;

•    халқаро грантлар ва техник кўмаклашиш маблағлари;

•    қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


Мақола муаллифи

Теглар

йўл агентлик

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг