...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда босқинчилик билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди


12:25, 06.07.2018 Жамият
 6 094

Гумондорларнинг уч нафари Иштихон, бир нафари Самарқанд туманида яшаган.

Самарқанд вилоят ИИБ томонидан 17 та жиноятни содир этган жиноий  гуруҳ  қўлга олинди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” интернет нашрига Самарқанд вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Маълумотга кўра, жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушланган уч нафар шахс Иштихон, бир нафари Самарқанд туманида яшаган.
 
Ушбу шахслар билан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида турли шаҳар ва туманларда жами 16 ўғирлик, 1 маротаба босқинчилик жиноятини содир этганлиги аниқланди.
 
Юқоридаги жиноятларнинг дастлабкилари 2017 йил март ойида содир этилган. Уларнинг аксарияти хонадон ўғирлиги ҳисобланиб, шу кунга қадар очилмай келаётган эди.
 
Вилоят ИИБ ходимларининг 2 йиллик суриштирув ишлари натижасида жиноят кимлар томонидан содир этилганлиги аниқланиб, босқинчилик ва ўғирлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди.         
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Самарқанд жиноий гуруҳ жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар