... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда 64 ёшли она ўғли, келини ва набирасини ёқиб юборди. Ўғил вафот этди


14:25, 07.01.2018 Жамият
 19 176

3 январь куни Ойдин Суюнова ўғли Алишер келини Севара ҳамда 5 яшар набираси Зилола ухлаб ётганидан фоойдаланиб, уйга бензин сепган ва гугурт чаққан.

Аввалроқ, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида мудҳиш қотиллик юз бергани,  64 ёшли она 29 ёшли ўғлини ўз қўллари билан ўлдиргани ҳақида қисқача хабар берган эдик. Хўш, бу воқеа қандай рўй берди, онани бунга нима мажбур қилди?
 
Қайнона-келин ўртасидаги манфий муносабат бугун пайдо бўлгани йўқ, у жуда кўп йиллардан бери мавжуд. Фақат, муқаддам бу зиддиятлар оиланинг парокандалигигача, она қотилликка қўл уришигача етиб бормаган.
 
Пастдарғом туманидаги “Катта-найман” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ойдин Суюнова аввалига турмуш ўртоғи билан келишмаган. Шундан сўнг, турмуш ўртоғи Эгамберди Турдиев қонуний никоҳни бекор қилиб, синглисининг уйида яшаш учун чиқиб кетган.
 
Аёлнинг 3 нафар келини билан доимий зиддиятлари сабаб хонадони маҳаллада нотинч оилалар рўйхатида турган. Кенжа ўғли Россия Федерациясига ишлашга кетганида турмуш ўртоғи Севара Рўзимуродова ота уйида яшаб келган.
 
2017 йил 5 ноябрь куни кенжа ўғил Алишер Турдиев Россиядан қайтиб, турмуш ўртоғини уйига олиб келган. Шу-шу қайнона-келин ўртасидаги жанжаллар яна авж олган.  Тергов жараёнида аниқланишича, Ойдин Суюнова келинига ўғлини бошқага уйлантиширишини, ўғли ажралмаган тақдирда уларни биргаликда ёқиб юборишини айтиб, дўқ қилган.
 
2017 йилнинг 3 январь куни Ойдин Суюнова ўғли Алишер келини Севара ҳамда 5 яшар набираси Зилола ухлаб ётганидан фоойдаланиб,  уйга бензин сепган ва гугурт чаққан. Кучли ёнғин натижасида Алишер оғир даражадаги куйиш тан жароҳатини олиб, шифохонада вафот этган. Келини ва набира ҳам куйиш жароҳати туфайли ҳозир шифохонада даволанмоқда. 

Теглар:Самарқанд Пастдарғом тумани Жиноят Қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Ўзбекистонга қайси “фаст-фуд” бренди келишини истайсиз?

Барча сўровлар