...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда 6-синф ўқувчиси мактабда вафот этди


14:16, 10.05.2018 Жамият
 11 738

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд шаҳрида 4 май, жума куни 6-синф ўқувчиси Ҳ.Жнинг устига дарвоза қулаб кетган. Натижада шу мактаб ўқувчиси олган жароҳатлар сабаб вафот этган. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар бермоқда.
 
Хабарда айтилишича, шу куни соат 12:45 ларда Самарқанд шаҳар 71-сонли умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Ҳ.Ж муассасанинг орқа томонидаги эски дарвозадан сакраб ўтаётган вақтда устига дарвоза қулаб тушиши оқибатида вафот этган.
 
“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қўшимча маълумот берамиз,” дея ёзади юқорида номи келтирилган манба.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Самарқанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар