Усмонов кесади, Ортиқхўжаев экади

Жамият

image

Аввалроқ, 9-10 март кунлари пойтахт Тошкентда "Яшил ташаббус - 2019" акцияси ўтказилаётгани, унда шаҳар бўйлаб жами 122 000 минг дона кўчат экалиши кўзда тутилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун старт олган акцияда иштирок этиш учун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам галстуксиз ҳашар ўтказилаётган ҳудудларга борди. Ўз қўли билан дарахт экди. Ҳашарда иштирок этаётган Qalampir.uz мухбирининг хабар беришича, ҳоким ўзи ўқиган 169-умумий ўрта таълим мактабига бориб, кўчат ўтказган. 

 

 

Маълумот ўрнида, эрта тонгдан карнай-сурнай садолари остида ободонлаштириш бошқармаларига тегишли 22 та автобуслар карвони туманлар кесими бўйича йўлга чиқди. Уларга 30 830 та турли кўчатлар ортилган.

Шунингдек, пойтахтдаги 55 та маҳаллага 8 950, мактаб, мактабгача таълим муассасаси, шифохоналарга 49 220 та, туман ҳокимликлари учун 33 000 та, жами 122 000 дона кўчатлар бепул етказиб берилади. 

Кўчатлар Тошкентдаги маданият ва истироҳат боғлари, автомобиль йўллари атрофига, эътибордан четда қолган ва дарахтлар оз бўлган ҳудудларга экилади.

 

 

Бунинг учун Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси ходимлари жалб этилган. Маҳаллаларда ушбу лойиҳа кўнгилли ёшлар, отахонлар маслаҳати билан олиб борилмоқда. 

Тадбирларда хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчилари ва дипломатик корпус вакиллари ҳам иштирок этиб, "Дўстлик" маданият ва истироҳат боғида кўчат экишлари назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун аввал Тошкентнинг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов дарахтлар "қирғини"да фаол бўлганликда айбланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

341

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг