ДХХ чегарага уюштирилган ҳужумни ўрганмоқда
Жамият
−
06 Ноябрь 2019
13903Бугун, 6 ноябрь куни соат 3:23 да 20 кишилик юзига ниқоб таққан қуролли гуруҳ Тожикистоннинг “Султонобод” чегара отряди ҳарбий қисмига қарашли 4-“Ишкобод” чегара пунктига қуролли ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинлари қўшни Тожикистондаги “Ишқобод” чегара постига уюштирилган қуролли гуруҳнинг ҳужуми билан боғлиқ вазиятни ўрганмоқда. Бу ҳақда РИА Новости ДХХ Чегара қўшинлари ходимига асосланиб хабар бермоқда.
“Ҳодиса ҳақида маълумотга эгамиз, ҳозирда вазиятни ўрганмоқдамиз”, деган ДХХ Чегара қўшинлари вакили.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томони тожикистонлик ҳамкасблари билан алоқада бўлиб турибди.
Ҳужум вақтида улар 5 та ўқотар қуролни қўлга киритган. Куч ишлатар тузилмаларнинг операцияси натижасида қуролланган шахсларнинг 15 нафари йўқ қилинган, 5 нафари қўлга олинган.
Қуролли тўқнашувда бир аскар ва Тожикистон ИИВнинг бир ходими ҳалок бўлган.
LiveБарчаси