... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанд вилоятининг янги ҳокими виртуал қабулхонага тушган мурожаатлар юзасидан халқ билан учрашди


11:40, 07.01.2017 Жамият
 2 103

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган гапи ўзининг амалий исботини топмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 2017 йилни Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қиларкан, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши кераклигини алоҳида белгилаб берган эди. Шу мақсадда Янги йил вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг учрашувлари билан бошланди.
 
Самарқанд вилоятининг янги тайинланган ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев ҳам жойларда аҳоли билан учрашувлар ўтказмоқда, деб ёзади ЎзА.
 
Ҳокимнинг Пахтачи туманида ўтказилган учрашувида тумандаги идоралар, корхона ва ташкилотлар, таълим ва тиббиёт муассасалари раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари, тадбиркорлар, фермерлар, нуронийлар, ёшлар иштирок этган.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида ташкил этилган Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан Президент Виртуал қабулхонасига айлантирилди. Ҳар бир вилоят, туман ва шаҳарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этиладиган бўлди. Бу барча давлат идораларининг, раҳбарларнинг масъулиятини янада оширишни, халқ билан мулоқот қилиш ва ўз фаолиятидан уларни хабардор этишни тақозо этмоқда. 

2016 йилда виртуал қабулхонага Пахтачи туманидан 170 дан ортиқ мурожаат тушган. Умуман, йил давомида туман ҳокимлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг 1055 мурожаати қабул қилинган. Айрим ҳолларда ушбу мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқишда камчиликларга йўл қўйилган. 

Мулоқот чоғида мурожаатларни қабул қилиш ва уларни кўриб чиқиш юзасидан қонунчиликда белгиланган қоидалар эслатиб ўтилди.

Учрашувда тадбиркор ва фермерлар, маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар бир қатор таклиф, ташаббусларини билдириб, кўплаб саволларига вилоят ҳокими ҳамда вилоят ташкилотлари раҳбарларидан жавоб олди. Ўртага ташланган муаммо ва камчиликларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди. 
 

Теглар:Самарқанд вилояти Ҳиммат Оқбўтаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар