... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанд вилоятига янги ҳоким тайинланди


23:38, 23.12.2016 Жамият
 4 236

Ҳиммат Қўчқорович Оқбўтаев Самарқанд вилоятига ҳоким этиб тайинланди.

Аввалроқ, Самарқанд вилояти ҳокими Зойир Тоирович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари-Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири-Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплекси раҳбари этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шундан буён бу лавозим бўш эди. 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Самарқанд вилоятида Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Самарқанд вилоятига янги ҳоким тайинланди.
 
Маълумотларга кўра, Ҳиммат Қўчқорович Оқбўтаев Самарқанд вилоятига ҳоким этиб тайинланди.
 
Ҳиммат Оқбўтаев шу вақтгача маъмурий масалалар, ўз-ўзини бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича вилоят ҳокими ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган эди.
 
Ҳиммат Қўчқорович Оқбўтаев 1962 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1988 йилда Тошкент давлат университетини тугатган. Бир неча йил мобайнида Навоий вилоятида масъул лавозимларда фаолият юритиб келган.
 
2000 йилдан 2002 йилгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси прокуратура органларида терговни назорат қилиш бошқармаси прокурори, 2003 йилгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ички ишлар вазирлиги идораларида тергов ва суриштирув устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2004 йилгача  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ички ишлар вазирлиги органларида қонунлар ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи, 2006 йилгача Навоий вилояти прокурори ўринбосари лавозимларида ишлаган.
 
2006 йилдан 2016 йилгача Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокими вазифасини бажарган.
Дурдона Расулова 

Теглар:Самарқанд Ҳоким Ҳиммат Оқбўтаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар