Арисдаги портлашда жароҳат олган 50 киши ҳамон шифохонада қолмоқда

Олам

image

Жорий йилнинг 24 июнь куни Қозоғистон жанубидаги Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмдаги омборхонада рўй берган портлаш оқибатида 409 кишига тез тиббий ёрдам кўрсатилди. Улардан 329 нафари амбулатор кўрикдан ўтказилиб, уйига жавоб берилган. 

Саксон нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохоналарга ётқизилганди. Уларнинг барчасига тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. Бироқ ҳали ҳам 50 киши шифохонада қолмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати бугун, 30 июнь куни хабар тарқатган. 

"Айни пайтда шифохонада 50 нафар даволанувчи қолмоқда. Тўрт нафар оғир даражадаги беморнинг икки нафари Нур-Султан, яна шунча бемор Олма-Отадаги шифохонада қолмоқда", дейди Қозоғистон ССВ Матбуот хизмати.

Маълумот учун, 24 июнь куни Қозоғистоннинг Арис шаҳридаги портлаш сабаб 3 киши ҳалок бўлди. Шаҳардан 45 минг киши эвакуация қилинди. Портлашлар бартараф қилингач, жума, 28 июнь куни Арис шаҳри аҳолисига уйига қайтишга рухсат берилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг