Даҳшатли қотиллик! Эр хотини, 2 яшар қизи ва ўзини ўлдирди

Жамият

image

Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида шафқатсиз қотиллик юз берди. Эркак рафиқаси ва қизининг қотилига айланди ҳамда ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 8 январь куни соат 12:00 ларда Амударё тумани, Қипчоқ овулида яшовчи 1993 йилда туғилган С.Д.нинг уйидан ўзи, турмуш ўртоғи ва вояга етмаган қизининг жасади топилган. С.Д.нинг хотини 1995 йилда туғилган Ф.Ш.нинг юзини жағ ва бўйин соҳасида тан жароҳатлари бўлган ҳолдаги, вояга етмаган 2 ёшли қизи А.С.нинг бўғишга хос қотиллик аломатлари билан жасадлари уй ётоқхонасидан топилган. омборхонадан хонадон эгаси С.Д.нинг ўз жонига қасд қилиб, ўзини-ўзи осиб вафот этган ҳолдаги жасади топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман  прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов харакатлари олиб борилмокда.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Амударё тумани

Баҳолаганлар

843

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг