Самарқандда кучли ёмғир сабаб сув тошқини кузатилмоқда (видео)

Жамият

image

Кеча, 19 апрель куни Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши оқибатида ёмғир сувлари тўпланиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Ургут тумани ҳудудларида қисқа вақт ичида кўп миқдордаги ёмғир ёғиши ва ёмғир сувлари йиғилиб, сув ўтказиш тизимига сиғмасдан тошиб чиқиши ҳолати кузатилган.

“Ушбу ҳодисалардан фуқароларнинг жабрланиши ва биноларга талафот етиши ҳолатлари бўйича маълумотлар келиб тушмаган”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, ҳозирда ФВБ, ИИБ, ҳокимлик ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет 20−23 апрель кунлари Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел ва сув тошқинлари содир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди. Сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин бўлган ҳудудлар орасида Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой ва Иштихон туманлари ҳам қайд этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд ёмғир Ургут

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made