Самарқандда қоровулни ўлдирган эркак 15 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Самарқандда қурилиш объектининг қоровулини ўлдирган 34 ёшли  эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар берди.

Унга кўра, 2023 йилнинг июль ойида Самарқанд туманида жойлашган қурилиш объектида қоровул бўлиб ишлаб келган эркакнинг олдига 1989 йилда туғилган таниши келган ва улар бирга спиртли ичимлик ичган.

Шундан сўнг, улар ўртасида келишмовчилик чиқиб, маст ҳолатда бўлган эркак қоровулни калтаклаб, ўлдириб қўйган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

Қоровулнинг жасади воқеа жойида бир неча кун қолиб кетган. Уни 2023 йил 15 июль куни қурилиш объекти атрофида ўйнаб юрган болалар кўриб қолган ва бу ҳақда Ички ишлар органларига хабар берган.

Тезкор суриштирувлар давомида марҳум қашқадарёлик экани ва қурилиш объектида ишлаб юргани аниқланган. Шунингдек, уни ўлдирган шахс кузатув камераларига тушиб қолган ва 16 июль куни ушланган.

Ҳолат юзасидан бўлиб ўтган судда эркак Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в” ва “ж” бандлари билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 15 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Жавоҳир Йўлдашов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Жиноят

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг