Самарқандда беҳаё рақс тушган қизлар ОИТСга текширилгани рад этилди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти Самарқанд тумани “Вавилон” чўмилиш ҳавзасининг очилиш маросимидаги тадбирда беҳаё ўйинлар кўрсатган раққосалар тери-таносил касалликлари кўригидан ўтказилиб, ОИТС ва ОИВга текшириш учун қон таҳлиллари олинмагани айтилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов маълум қилди.

Мазкур ҳолат ИИВ томонидан ўрганилганда маълум бўлишича, жорий йилнинг 16 июнь куни Самарқанд тумани “Янгиариқ” маҳалласида жойлашган “Вавилон” чўмилиш ҳавзасининг очилиш маросими ташкилотчилари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сонли “Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларини инобатга олмаган ҳолда 2000 дан зиёд фуқаро учун оммавий кўнгилочар маросимни ташкил этган.

Ушбу келишилмаган жамоат тадбири турли тартиб бузилишларга олиб келиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда мазкур ҳолат Самарқанд вилояти ИИБ томонидан ўрганилиб, тадбир ташкилотчилари билан профилактик суҳбат ўтказилиб, келгусида хавфсизлик чоралари кўрилиши зарурати ҳақида қатъий огоҳлантирилган.

Шунингдек, хабарда акс этган тадбирда иштирок этган аёлларга нисбатан тери-таносил касалликлари кўригидан ўтказилганлиги ва ОИТС/ОИВга текшириш учун қон таҳлиллари олингани тўғрисидаги маълумот, вилоят ИИБ матбуот котиби Ж.Сагдуллаев томонидан шошмашошарлик билан вазиятни тўлиқ ўрганмаган ҳолда тайёрлангани аниқланган.

Маълум қилинишича, тадбир иштирокчиларининг, шу жумладан аёлларнинг ҳеч бири тиббий кўрикдан ўтказилмаган ва уларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилмаган.

Ҳозирда Ички ишлар вазирлиги томонидан вилоят ИИБ ходимларининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати вилоятдаги бассейннинг очилиш маросимида турли хилдаги қонунбузарликка йўл қўйган юридик ҳамда жисмониой шахслар ушланганини ва унда беҳаё ўйинлар кўрсатган раққосалар тери-таносил касалликлари кўригидан ўтказилиб, ОИТС ва ОИВга текшириш учун қон таҳлиллари олиниб, улар билан тушунтириш ишлари олиб борилганини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд ОИТС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made