... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарадаги йирик ЙТҲда ўзбекистонлик фуқаролар вафот этди


12:33, 09.01.2017 Олам
 4 495

Автоҳалокат сабаб қурбон бўлган Ўзбекистон фуқаролари енгил машинада бўлишган.

Россия Федерациясининг Самара-Уральск трассасида 7 январь куни йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Йўловчи ташувчи автобус ва енгил автомобилнинг тўқнашуви оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқаролари вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
 
Маълумотларга кўра, автоҳалокат сабаб Норбек Оленбаевич Норбаев, Маркс Ибрагимович Худайберганов, Кахрамон Файзулоевич Бобожонов қурбон бўлган. Хабарда маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқаролари енгил машинада бўлишган.
 
Ҳозирча юз берган ЙТҲ ҳақида бошқа маълумотлар ошкор қилинмаяпти.
 
Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда вафот этганларнинг яқинларига зарур ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда, дейилади хабарда.
Дурдона Расулова 

Теглар:ФВВ Россия Самара ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!