Қизиқчиларнинг концертига ҳам 18+ белгисини қўйиш таклиф этилди

Маданият-санъат

image

Аввалроқ, “Ўзбекконцерт” давлат муассасида қизиқчилик ва сўз санъати усталарининг фаолиятига бағишланган навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Унда сўзга чиқаётганлар қизиқчиларнинг концерт  дастури рекламаларига ҳам 18+ ёки 16+ ёш белгиларини қўйиш таклифини берди. Ушбу таклиф ҳали қўллаб-қувватланиб, йиғилишда сўнгги қарор берилгани йўқ. 

Йиғилганлар айни вақтда кулгу жамоаларига насиҳат қилиш билан банд. Танқидлар марказида эса “Браво”, “Миллион” ва “Дизайн” жамоалари бўлиб турибди. 

Яқиндагина “Ўзбекконцерт” ДМ директори Одилжон Абдуқаҳҳоров иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган матбуот анжуманида журналистлар қизиқчилар фаолиятини, хусусан “Браво”, “Миллион”, “Дизайн” жамоаларини танқид қилган эди. Абдуқаҳҳоров эса бунга жавобан “Тўғри, бу жамоаларнинг кўп эмас, айрим ҳазилларида чегарадан чиқиш ҳолатлари бор, баъзиларини ростдан ҳам оила даврасида томоша қилиб бўлмайди. Лекин, улар терроризм, диний экстеримизм ва бошқа хавфли мавзуларни кўтараётгани, тарғиб қилаётгани йўқ. Биз уларни ҳеч йўқ фаолиятини тақиқлаб қўёлмаймиз. Улар бугун мамлакат ёшлари эътиборини қозониб бўлди. Аксинча, энди биз бу жамоалардан тўғри мақсадларда фойдалана олишимиз керак, улар социал, долзарб мавзуларимизни кўтариб чиқишларида йўл очиб беришимиз керак”, деган эди. Орадан 3 ҳафтта ўтар-ўтмас “Ўзбекконцерт” директорининг танқидий йиғилиш ўтказаётганини тушуниб бўлмайди. Ахир у эмасмиди куни кеча журналистларга қарши чиқиб, қизиқчиларни оқлаётган, уларни қўллаб-қувватлаётган. 

Хуллас йиғилиш давом этмоқда. Тафсилотларни кузатиб боринг. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекконцерт

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг