1 мартда дунёнинг қайси давлатларида коронавирус илк бор қайд этилди?

Олам

image

Арманистон. Ушбу давлатда илк бор коронавирус қайд этилгани ҳақида Республика Бош вазири Никол Пашинян Facebook’даги ўз саҳифасида ёзиб қолдирди. Унинг сўзларига кўра, касалланган шахс Арманистоннинг 29 ёшли фуқароси. У ўз рафиқаси билан 28 февраль куни Эрондан келган.

Эркакнинг ўзи шифокорларга мурожаат қилган. Маълум қилинишича, айни пайтда бемор ўзини яхши ҳис этмоқда, унинг ҳарорати йўқ. Рафиқасида ўтказилган тестда унинг вирусга чалинмагани қайд этилди.
“Арманистон ҳукумати зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Бемор билан алоқада бўлган шахслар изолация қилинади”, деб қўшимча қилган Пашинян.

Ирландия. Мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолати кузатилгани ҳақида Ирландия соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган.
“COVID-19 билан касалланиш ҳолати Ирландия Республикасида қайд этилди”, дейилади вазирлик расмий сайтида.

Бемор шифохонага жойлаштирилган. Ҳукумат у алоқада бўлган барча шахсларни текширувдан ўтказмоқда, деб аниқлик киритмоқда вазирлик.

“Independent” порталининг маълум қилишича, бемор эркак шимолий Италиядан келган.

Люксембург. Ҳукумат Италиядан келган бемор эркак устидан ўтказилган такрорий текширув хулосасини кутмоқда. 

Маълумотларга кўра, 40 яшар бемор Шарлеруа халқаро аэропорти орқали Италиядан келган. Биринчи текширув хулосасига кўра, унда коронавирус аниқланган. Унинг ўзи шифохонага борган ва аломатлар ҳақида хабар берган.

Айни дамда у шифохонада қолмоқда.

Коронавирус рақамларда

Айни дамда жаҳонда ушбу вирус билан касалланганлар сони 86 982 нафарга етди. 2 979 киши ундан вафот этди. 42 130 киши шифо топди. Энг кўп ҳолатлар Хитойда (79824 – 2870 киши вафот этган), Жанубий Кореяда (3526 – 17 киши вафот этган), Италияда (1128 – 29), Diamond Princess лайнерида (705 – 6), Эронда (593 – 43) ва Японияда (241 – 6) қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

513

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг