Қозоғистон коронавирус авж олган мамлакатлардан келганларни депортация қилади
Олам
−
05 Март 2020
6203Коронавирус кенг тарқалган мамлакатлардан Қозоғистон Республикасига келган одамлар ўз мамлакатларига қайтариб юборилади. Бу ҳақда бугун, 5 март куни мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Элжан Биртанов маълум қилди.
"Аҳолимизни ҳимоя қилиш мақсадида коронавирус авж олган давлатлардан келганларни депортация қилиш ҳуқуқига эгамиз", деди Биртанов матбуот анжуманида.
Унинг қўшимча қилишича, кеча, 4 март куни БААдан Қозоғистонга икки Хитой фуқароси учиб келган. Улар дарҳол изоляция қилинган ва кейинчалик Хитойга депортация қилинган.
Маълумот ўрнида, янги коронавирус дунё бўйлаб тез суратда тарқалмоқда. Хитойдан ташқари, Жанубий Кореа, Эрон ва Италия бу вируснинг асосий ўчоғи бўлиб турибди. Ҳозирда коронавирус билан 96 215 киши касалланган. Коронавирусга чалинганларнинг 53 429 нафари даволанди. Беморларнинг 6421 нафари ёки 16 фоизи оғир аҳволда қоляпти. 32 821 нафар касалнинг аҳволи қониқарли. Вирусдан ҳалок бўлганлар сони 3203 нафарга етди.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси