Эроннинг нуфузли амалдорларидан бири коронавирусдан вафот этди

Олам

image

Эроннинг нуфузли амалдорларидан бири Муҳаммад Мир-Муҳаммадий коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақида мамлакат оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

“Tasnim” агентлигининг хабар беришича, Муҳаммад Мир-Муҳаммадий бугун, 2 март куни вафот этган. У Эрон олий раҳбарига маслаҳат берувчи орган аъзоси бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 978 нафар киши коронавирусга чалинган. 55 киши оламдан ўтган. 173 киши касалликдан даволаниб чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон

Баҳолаганлар

380

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг