Ўзбекистонлик икки нафар боксчи кейинги босқичга йўл олди
Спорт
−
06 Март 2020
5692Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақанинг навбатдаги куни якунига етди.
Кеча, 5 март куни 3 нафар ўзбекистонлик боксчилар саралаш босқичи доирасида рингга кўтарилди.
Дастлаб, Элнур Абдураимов (-63 кг) филиппинлик Жеймс Палист устидан ғалаба қозонган бўлса, Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) ҳам ўз вазн тоифасида кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди. Бироқ кутилмаганда -81 килограмм вазн тоифасида жаҳон чемпионатининг амалдаги финалчиси Дилшод Рўзметов австралиялик рақибига имкониятни бой берди.
-63 кг: Элнур Абдураимов – Жеймс Палист (Филиппин) 5:0
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов – Янсен Поутоа (Самоа) 5:0
-81 кг: Дилшод Рўзметов – Пауло Аокусо (Австралия) 2:3
Жаҳонгир Сотволдиев