... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Саакашвили: “Менинг бувам Сталинни қутқариб қолган”


11:21, 12.02.2018 Олам
 2 699

Сиёсатчининг сўзларига кўра, у яқинда Сталин ҳақидаги фильмни томоша қилган ва бу ҳикоя унинг ёдига тушган.

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили буваси Сталинни қандай қилиб қутқариб қолгани ҳақида айтиб берди.
 
Сиёсатчининг сўзларига кўра, у яқинда Сталин ҳақидаги фильмни томоша қилган ва бу ҳикоя унинг ёдига тушган.
 
Саакашвили бир пайтлар подшоҳ ҳарбийлари Сталиннинг уйига кириб, унинг ҳамма нарсасини мусодара қилгани ва уйдагиларини қамоққа олаётганида буваси Тамара уни қутқариб қолганини айтиб берди.
 
“Бунинг ўрнига кейинчалик Сталин миннаддорлик белгиси сифатида бувамнинг отаси ва укасини ўлдиртирган”, дейди у.
 
Маълумот ўрнида, Сталин ҳақидаги фильм жорий йилнинг 25 январь куни Россия кинотеатрларида қўйилиши керак эди. Бироқ бунга мутасадди ташкилотлар томонидан тақиқ қўйилгани боис фильм экранларга чиқмай қолди.
Икром Раҳмон

Теглар:Саакашвили Сталин Тамара 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!