Бухорода 28 ёшли йигит бедапоя сабаб ҳамқишлоғини ўлдирди

Жамият

image

Бухорода икки ҳамқишлоқнинг ўзаро жанжали ўлим билан якунланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 март куни соат 17:30 да Қоракўл тумани Ўтиқ-Дўрман қишлоғида яшовчи 28 ёшли Б.Д. “Шоҳжахон чорва замини” фермер хўжалигига қарашли чўл ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида ҳамқишлоғи, 58 ёшли Н.Х.нинг танасини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Натижада Н.Х. жароҳат олиб шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 6 апрель куни шу ерда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига сабаб бўлган баданга қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида аниқланишича, жанжал, гумонланувчи Н.Х.га тегишли бўлган қўй подаси, Б.Д.нинг беда ўтлари экин майдонига кириб пайхон қилганлиги сабаб бўлган.

Жиноят иши бўйича Б.Д. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва ўрнатилган тартибда ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Бухоро

Баҳолаганлар

407

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг